Ривожланаётган мамлакатларнинг жаҳон савдо ташкилотига кириши: тажрибаси, ўтиш босқичлари ва истиқболлари
- № 6 2012
Страницы:
8
–
14
Язык: узбекский
Аннотация
Халқаро савдони умумий норма ва қоидалар орқали тартибга солишга бўлган объектив эҳтиёж — ХХ асрнинг 30-йилларида миллий хукуматларнинг протекционистик фаолияти кучайиши туфайли халқаро савдо имкониятлари кескин қисқара бошлаган вақтларда сезила бошланган эди. Ўша даврда халқаро савдонинг асосини икки томонлама савдо келишувлари ташкил қилган. Ушбу келишувларнинг камчилиги, улар икки томон ўртасидаги товарлар савдосининг қисқа рўйхатини қамраб олишдан иборат. Икки томонлама савдо шартномасини имзолаш натижалари эса кутилмаган натижаларга олиб келиши мумкин эди. Жумладан, ушбу шартномалардан, ўзлари учун ҳеч қандай имтиёз кўзламаган учинчи мамлакат ишлаб чиқарувчилари — сезиларли даражада манфаат кўрар эдилар.