О повышении квалификации библиотекарей в цифровой среде
- № 3(15) 2018
Страницы:
4
–
7
Язык: русский
Аннотация
Мақола Санкт-Петербургдаги Президент кутубхонасининг янги йўналишлар бўйича олиб бораётган хизмат фаолияти ҳамда фондларда сақланаётган архив, музей ва бошқа барча босма нашрларнинг электрон шаклда сақлаш тажрибалари ҳақида боради. Жаҳоннинг барча кутубхоналари сингари Президент кутубхонасида ҳам кадрлар тайёрлаш соҳасида бир қанча ишлар амалга оширилмоқда. Бунда халқаро экспертларнинг фикрича рақамли муҳит билан боғлиқ технологик ўзгаришлар кутубхоначилик соҳасининг барча мутахассисларига ўз таъсирини кўрсатмоқда, бунда, айниқса, каталоглаштириш соҳаси мутахассисларига сезиларли даражада талаблар қўйилганини кузатиш мумкин. Шу мақсадда мутахассислар кўникмаларини мунтазам равишда ошириш мақсадида тажрибали соҳа мутахассислари билан ҳамкорликда семинар тренинглар ташкил этиш тизимли ташкил қилинган.