Мусулмон фалсафасида рационализмнинг ўрни
- 1 2022
Страницы:
267
–
272
Язык: узбекский
Аннотация
Халқимизнинг илмий-фалсафий мероси Марказий Осиё ҳудудида ислом динининг тарқалиши ва ривожланиши тарихи билан бевосита боғлиқ. Мустақиллик шарофати билан фалсафий-тарихий тадқиқотларни олиб бориш жараёнида мусулмон фалсафаси доирасида (айниқса, унинг ривожланишининг илк даврида) фалсафий ва диний муаммоларнинг бир-бири билан чамбарчас боғлиқлиги ҳамда улар бир-бирини тўлдирганлигини ҳаққоний ёритиш имкониятлари вужудга келди. VIII аср бошидан IX асргача Марказий Осиёда араб истилоси, маҳаллий халқларнинг арабларга қарши қўзғолонлари давом этиб келган. Рофи ибн Лайснинг Самарқандда кўтарган қўзғолони 810 йилда бостирилди, у Мовароуннахрдаги арабларга қарши қаратилган охирги қўзғолон ҳисобланади. IX асрнинг ўрталаридан бошлаб Маворуннахр ва Хуросонда ҳокимият маҳаллий ерга эгалик қилувчи зодагонлар қўлига ўтади ва 70-йиллар охирида мустақил Сомонийлар давлати шакллана бошлайди ҳамда шу вақтдан бошлаб Мовароуннахр аҳолисининг мусулмон маданиятининг ривожланишида фаол иштирок
эта бошлайди.