Кадровый менеджмент в библиотеках
Аннотация
Мақола муаллифи кутубхона йўналишида мутахассисларни тайёрлашда сўнгги эришилган ютуқларни қўллаган ҳолда, кадрлар бошқаруви ва муоммоларини ҳал қилиш ҳамда сифат жиҳатларини ўрганиш бўйича тавсиялар берган. Шу ўринда кутубхона раҳбари кутубхона билан боғлиқ барча жараёнларни ўзлаштирган бўлиши ва турли поғоналардан ўтиш кўникмасига эга бўлиши таъкидланади. Бу борада, хизмат турларини тартибга солишда ташкилий жиҳатдан меъёрий ҳужжатларнинг аҳамияти ва уларни ишлаб чиқиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Ходимларнинг маъмурий бошқарув
усули билан бирга, ижтимоий психологик усулларни бирлаштирган ҳолда ёндошилса, иш жараёнида янада самара бериши борасида фикр билдирилган