Ижтимоий тараққиётнинг этномаданий жиҳатлари
- 1 2022
Страницы:
101
–
110
Язык: узбекский
Аннотация
Инсоният пайдо бўлибдики яшаш учун курашиш жараёнида улкан ўзгаришларни бошидан кечириб келмоқда. Энг асосийси, ер куррасининг турли иқтисодий, ижтимоий, географик шароитлари инсонларнинг ташқи ва ички маданиятига ўз таъсирини ўтказиши табиий жараёндир. Дунёда минглаб миллат ва элатлар ўзларига хос миллий хусусият ва маданиятига эга. Миллий маданиятлар ҳар бир миллат ёки элат яшаб турган ҳудуднинг табиий жойлашуви, географияси ва иқлими турмуш кечиришида мавжуд машғулотлари доирасидаги қийинчиликларни бартараф этиш чораларини излаш жараёнида вужудга келади ва кейинчалик миллий урф-одат ва анъанага айланиб боради. Мазкур этник хусусият бора-бора миллат характерига ҳам ўз таъсирини ўтказиб боради. Бизнинг миллий анъаналаримиз ва бетакрор урф-одатларимиз узоқ йиллардан бери сайқалланиб ўзининг юксак поғонасига кўтарилиб бормоқдаки, бу жараёнлар давлатимиз сиёсатининг ажралмас бир қисмига айланиб бугунги кундаги ислоҳотлар орақали намоён бўлаётганлигини гувоҳи бўламиз.