Ихлос эссеси
- № 1(37) 2018
Страницы:
17
–
18
Язык: узбекский
Аннотация
“Тоғнинг салобати-ю улуғворлигини кўриш учун унга узоқдан назар солиш керак” деган гап бор. Суюмли шоиримиз Абдулла Ориповнинг орамиздан кетганига ҳам бир ярим йилча бўлиб қолди. Энди халқимиз фарзандлари наздида у зот билан ҳар бир учрашув, ҳар бир суҳбат, ҳар айтилган фикр турфа маънолар касб этиб бормоқда. Абадиятга дахлдор шоирнинг завол билмас шеърлари баҳор чечаклари каби янгидан-янги қалбларга туйғу ва шодлик улашмоқда… Узлуксиз кечаётган бу жараёнда Абдулла Орипов феноменини қайтадан идрок этишга интилиш ҳам кузатиляпти.