Гегелъ қарашларида оила ва муҳаббатнинг субъектив иродалар гармонияси сифатидаги талқини
- 1 2022
Страницы:
95
–
101
Язык: узбекский
Аннотация
Оила Гегелъ учун объектив руҳ намоён бўлишининг дастлабки шакли ёки босқичидир. Оила ўзини алоҳидаликнинг ривожланиш жараёнидаги ташкил топган, умумийлик борлиғининг дастлабки оддий кўриниши дейишимиз мумкин. “Оила — руҳнинг бевосита
субстанционал ҳақиқати, унинг бирлиги муҳаббат туйғусидир” [1].Оилани вужудга келтирувчи энг муҳим омил сифатида Гегелъ муҳаббат ёки севги тушунчасини белгилайди. Бежиз Абдурауф Фитрат оиладаги “эр-хотинлик меҳр-муҳаббатсизлик асосида бўлса, албатта пойдевори заиф бўлиб, ҳаёти, лаззатсиз бўлади, муҳаббатсизлик табиат қонунига зиддир” [2] демаган эди.