Дуосиз дастурхон
- № 3(43) 2019
Страницы:
16
–
18
Язык: узбекский
Аннотация
Таниқли журналист Абдумутал Абдуллаев истеъдодли ёзувчи ҳам. У публицист сифатида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист, Халқаро “Олтин қалам” мукофоти соҳиби, “Йилнинг энг фаол журналисти”,
“Ўткир қалам” сингари қатор кўрик-танловлар ғолиби, дея эътироф этилган бўлса, адиб сифатида “Муҳаббатдан сўз очма менга”, “Сийратга сайр”, “Дунёнинг калити”, “Алушта эртаги”, “Ишққа даво йўқ”, “Дард”, “Умрки бир синоат”, “Альфонс”, “Ҳаждаги ҳаётим”, “Қубайс тоғидаги нидо”, “Қақнус”, “Йигит йиғламасин”, “Муҳаббат мактуби” сингари китоблари билан ўқувчилар қалбига йўл топа олган. Айни кунларда етмиш ёшлик довондан ошган ижодкор Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон
ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг Андижон вилояти бўйича минтақавий вакили, “Hamkor Press” газетасининг бош муҳаррири, республика “Маҳалла” газетасининг Андижон вилояти бўйича мухбири
вазифаларида ғайрат билан ишламоқда. Ҳурматли муштарий, ушбу сонда ёзувчининг “Дуосиз дастурхон” ҳикоясини сизнинг эътиборингизга ҳавола
қилишга жазм этдик.