Аҳолини ижтимоий ҳимоялаш механизми иқтисодий категория сифатида
- № 11 2012
Страницы:
8
–
12
Язык: узбекский
Аннотация
Ижтимоий ҳимоя яхлит тизим сифатида намоён бўлиб, ҳуқуқий, иқтисодий ва сиёсий шарт-шароитларнинг ўзаро боғлиқлигида ўз аксини топади. Жамиятда инсон ва ижтимоий гуруҳ вакилларининг ҳақ-ҳуқуқлари тенглиги давлат институтлари томонидан кафолатланади. Инсон манфаатларини ижтимоий ҳимоя қилиш ишсизлик, даромадлар камайганлиги ёки умуман йўқотилганида, касаллик ҳолатида, фарзанд кўрилганида, ногиронлик ёки кексайганлик сабабли кишиларнинг меҳнатга лаёқатсиз бўлиб қолиши ҳолларида намоён бўлади. Бундан ташқари, малака ошириш, тиббий хизматлардан фойдаланиш ва болали оилаларга нафақалар ажратиш орқали ижтимоий ҳимоя амалга оширилади.
